Сирдарё вилоят ҳокими O‘zLiDeP вакили лойиҳасини қўллаб-қувватлади

10.01.2020, 19:51

Сирдарё вилоят ҳокими O‘zLiDeP вакили лойиҳасини қўллаб-қувватлади

Сирдарё вилоят ҳокими Ғофиржон Мирзаев таълим, фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларида улкан ютуқларни қўлга киритиб келаётган фаол ёшлар билан учрашди.

Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номли ижод мактабида бўлиб ўтган учрашувда вилоят, туман, шаҳар ҳокимлиги, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши вакиллари, Гулистон давлат университети талабалари иштирок этди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида ёшлар томонидан 10 дан ортиқ таклифлар билдирилди. Масалан, O‘zLiDeP Боёвут туман Кенгаши раиси ўринбосари, “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси туман филиали раҳбари А.Турдимуродов вилоятда ахборот коммуникацияларини ривожлантириш ва шу орқали ёшларнинг ўз тадбиркорлигини бошлаши ҳамда ривожлантириши учун ортиқча оворагарчиликларга чек қўйиш мақсадида “ITE” марказини ташкил этиш лозимлигини билдирди.

“Вилоятда ана шундай марказ ташкил қилсак, тадбиркор фаолияти  янада ривожланган бўларди, – деди Азизбек Турдимуродов. – Бунинг учун албатта бўш жой ва банк кредити зарур”.    

Ғ.Мирзаев бу лойиҳани қўллаб-қувватлаб, бунинг учун зарур маблағ ва жой ажратишга, Наврўз байрами арафасида марказни фойдаланишга топширишга ваъда берди.        

Дилором ЭСОНОВА,

                   O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши  матбуот котиби

  • Кўрилди
    1323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+