Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

13.01.2020, 17:58

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил қилинганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик ва жасорат мактабидир” мавзусида маънавий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирдар сўз олганлар ҳарбийларимизни шарафлаш ҳамда ёшларда ватанпарварлик, Ватанга садоқат, ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш, давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, юртимизнинг мудофаа қудратини юксалтириш учун жасорат билан хизмат қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Айни пайтда Президентимиз раҳномалигида замонавий ҳарбий техника, қурол-яроғ ва малакали офицер кадрлар билан таъминлангани, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир миллий армиямиз шакллантирилган”, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов.

Бутун халқимиз Ватаннинг муносиб ҳимоячилари ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган қудратли армиямиз билан фахрланади.

Шу боис, Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тадбирлар барча туманларда давом этмоқда. 

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+