Тинч ва осойишта ҳаётимиз ишончли қўлларда

13.01.2020, 18:03

Тинч ва осойишта ҳаётимиз ишончли қўлларда

O‘zLiDeP Cайхунобод туман Кенгаши ташаббуси билан “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан “Миллий армиямиз –ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тумандаги 8-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, туман мудофаа бўлими, туман хотин-қизлар қўмитаси, республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ходимлари ҳамда водийда ўз йигитлик бурчини ўтаётган сайхунободлик аскар йигитларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бугунги кунда ушбу соҳани янада такомиллаштириш, Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кен кўламли ислоҳотлар самараси ҳамда уларнинг истиқболлари ҳақида фикр юритишди. Шунингдек, мамлакатимизнинг ички хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган изчил ва тизимли ислоҳотлар, уларнинг натижалари ҳақида гапириб, ўзларининг ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик билан йўғрилган ҳаёт йўлидаги ҳаётий мисолларга таянган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг қандай шахсий ва касбий ҳислатларга, фазилатларга эга бўлишлари лозимлиги юзасидан фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари кечага ўзгача  руҳ  ва кайфият олиб кирди. Тадбир асносида Сирдарё туманидаги 21143 ҳарбий қисм ҳарбийлари ўзларининг кўргазмали чиқишларини намойиш этишди.

Айниқса, бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида ўз йигитлик бурчини ўтаётган водийлик аскар йигитларнинг ота-оналари билан учрашув онлари ниҳоятда ҳаяжонли кечди. Ота-оналар фарзандлари ўз хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий қисм кутубхонасига бадиий китоблар жамланмасини совға қилишди. Шунингдек, бугунги кунда Фарғона ва Андижон вилоятларида ўз аскарлик бурчини ўтаётган аскар ота-оналарига партия туман кенгашининг “Ташаккурнома”лари топширилди.

“Ватан ҳимоячилари куни” байрамига бағишланган тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда якун топди. 

Бизнинг ана шундай фидойи фарзандларимиз бор экан, эртанги кунга ишончимиз юксалиб бораверади. Тинч ва осойишта ҳаётимиз ишончли қўлларда, дея айтишга етарли асосимиз бор.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+