Миллий ғурур ва ифтихоримиз тимсоли
14.01.2020, 16:23
Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.
Ушбу сана муносабати билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Юртимизда байрамлар, тарихий саналар кўп. Аммо юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, давлатимиз чегараларининг дахлсизлигини таъминловчи қудратли куч – Ватан ҳимоячилари куни байрамининг алоҳида қадр-қиммати, аҳамияти бор. Шу сабабли ушбу сана муносабати билан жойларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, турли спорт мусобақалари ўтказиб келяпмиз. Мақсад битта, Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит-қизнинг шарафли бурчи эканлиги ёшларимизга эслатиш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашдан иборатдир”, – дейди O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши раиси С.Комилова.
Тадбир якунида иштирокчилар Фарғона халқаро аэропортидаги ҳарбий техникалар кўргазмаси билан танишди.
Ш.ТЎХТАМАТОВ,
O‘zLiDeP Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат Самарқанд туманидаги хусусий боғча, мактаб ва клиникалар фаолиятини ўрганди
19.04.2024, 14:23
-
Қонунчиликдаги янгиликлар бухоролик сайловчилар эътиборига ҳавола этилди
19.04.2024, 14:20
-
Депутат яккабоғлик сайловчилар билан учрашди
19.04.2024, 14:08
-
Депутат Косон туманидаги хусусий боғча, клиника ва саноат зоналари фаолияти билан танишди
19.04.2024, 13:49
-
Аҳоли муаммоларини ўрганишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш депутатларнинг диққат марказида бўлди
19.04.2024, 13:42
Фикрингизни қолдиринг