“Юрт тинчлиги – энг буюк неъмат”

14.01.2020, 16:56

“Юрт тинчлиги – энг буюк неъмат”

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Андижон  вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.

Айниқса, ватанпарварлик ойлиги доирасида жойларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Бўстон туманида ташкил этилди.

“Ватан тинчлиги – энг буюк неъмат!” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда Ватан тинчлиги, халқ хотиржамлиги, фаровон ҳаётга ишонч, албатта, юрт ҳимоячиларининг беқиёс меҳнатлари самараси эканлиги таъкидланди.

“Бундай тадбирлар аҳолининг миллий армияга бўлган ишончини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Мақсуда Ҳакимова. – Чунки ўқувчи-ёшларимиз тадбир давомида намойиш этилган ватанпарварлик туйғулари акс этган бадиий чиқишлар орқали маънавий озуқа олдилар”.

Ушбу сана муносабати билан Марҳамат туманида ҳам маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Бугун Ўзбекистон армияси ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат ҳамда матонат мактаби сифатида ўзини намоён қилмоқда, –  дейди туман Мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Исматуллаев. – Ўғлонларимизда ҳарбий хизматга, бошқача айтганда, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган масъулият туйғуси кучайди”.  

OʻzLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1040
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+