Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати

14.01.2020, 19:07

Ватанпарварлик – миллий юксалиш  кафолати

Самарқанд шаҳар Чўпонота қўрғонидаги ҳарбий қисмда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Қуролли Кучларимиз сафини ҳар томонлама етук ҳарбий хизматчилар билан тўлдиришни сифат жиҳатидан яхшилаш имконини бераётгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳар томонлама баркамол улғайишига алоҳида эътибор қаратиб келинаётгани таъкидланди.

“Бугун миллий армиямиз сафида жисмонан соғлом, дунёқараши кенг ёшлар хизмат қиляпти. Шуни ифтихор билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Қуролли кучлари тарихан қисқа даврда мураккаб шаклланиш йўлини босиб ўтди ва бугунги кунда замонавий талабларга жавоб берадиган, яхши тайёргарликка эга бўлган армия сифатида ўзини намоён этмоқда. Бугун ёшлар, айниқса, шерюрак поспонларимизга қараб, қалбларимиз чексиз фахрга тўлади”, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Н.Мўминова.

 Тадбир сўнггида партия фаоллари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1614
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+