Мардлар қўриқлайди ватанни

14.01.2020, 19:23

Мардлар қўриқлайди ватанни

O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тумандаги “Нуронийлар маскани” қошидаги БПТда бўлиб ўтган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юртимиз тинчлиги, ҳудудий яхлитлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этдилар. 

Тадбирда шунингдек, ўқувчи-ёшлар томонидан куй-қўшиқлар куйланди, турли саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 Обид ҚЎЛДОШОВ,

O‘zLiDeP Бухоро

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+