O‘zLiDeP депутати чорбоғликлар муаммосини ўрганди

15.01.2020, 18:02

O‘zLiDeP депутати чорбоғликлар муаммосини ўрганди

Андижон туманидаги “Чорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида 2362 нафар аҳоли истиқомат қилади. 368 та хонадондаги мавжуд 650 оиланинг ўз ташвиши, ўз қувончи бор.

11-Дамариқ сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланган Ш.Бозоровнинг маҳалла ҳудудига ташрифи чорбоғликларни мамнун этгани аниқ. Ахир фуқаролар бежиз унга ишонч билдирмаган.

 “Очиғи, янги депутат бу қадар тез фаолият бошлайди, деб ўйламаган эдик, – дейди “Чорбоғ” МФЙ раиси Ф.Ниёзова. –Муаммоларимиз билан қизиққанда хурсанд бўлиб кетдик. Айни пайтдаги энг катта муаммойимиз маҳалла фуқаролар йиғинига бино йўқ. Вақтинча савдо-сотиқ иншоотида фаолият олиб боряпмиз. Депутатдан шу масалада кўмак сўраган эдик, муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришини билдирди”.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида ҳудуддаги симёғочлар эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани, ички йўллар таъмирга муҳтожлиги аниқланди. Депутат мутасадди раҳбарлар билан ҳамкорликда ушбу муаммоларга ечим топишини билдирди.

 Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ,

O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+