Хонқалик ёшларнинг тадбиркорликка оид билимлари оширилди

16.01.2020, 17:05

Хонқалик  ёшларнинг тадбиркорликка  оид билимлари оширилди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Ўзбекистон савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси қошидаги Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш маркази билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбирда тадбиркорлик лойиҳаларини банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари хусусида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.

“Ёшлар — бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи. Шу боисдан Президентимиз томонидан ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар этиб белгиланган. Бугунги мулоқотни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ёшларнинг қизиқишларини ўрганган ҳолда уларни бизнесга жалб қилиш ва бандлигини таъминлашдан иборатдир”, – дейди Ш.Нуруллаева.

Тадбир давомида хонқалик Сарварбек Ғуломжонов тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи эканини айтиб, тижорат банкидан имтиёзли кредит олишда кўмак сўради. Партия вакиллари Сарварбекка бу масалада ёрдамга тайёрлигини билдирди. 

Насиба ВАИСОВА,

 O‘zLiDeP Хоразм вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    760
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+