Тадбиркорлик сари илк қадам

16.01.2020, 17:07

Тадбиркорлик сари илк қадам

Ховос туманида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшларнинг соҳага оид билимларини ошириш мақсадида  “Тадбиркорлик сари илк қадам” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

O‘zLiDeP Сирдарё Кенгаши, Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш Республика маркази вилоят филиали ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда тадбиркорлик фаолиятига қизиқувчи ёшлар қатнашди.  

 “Семинардан кўзланган асосий мақсад – ёшларни тадбиркорлик соҳасига доир билим ва малакаларини ошириш, бандлигини таъминлашдан иборат, – дейди Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш Республика маркази Сирдарё вилоят филиали бош мутахассиси Рустам Мамиров. – Шу боис, иштирокчиларга асосан тадбиркорликни бошлаш, корхонани рўйхатдан ўтказиш, маркетинг, маҳсулот ва маҳсулот рекламаси ҳақида маълумотлар бердик”.

Семинарда Ховос туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси И.Хайруллаев ва туман молия бўлими вакили Б.Ражабовлар вилоятда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, ёшларга бизнес режа тузиш бўйича зарур тавсиялар берди. 

                        Фаррух РУСТАМОВ,

                             OzLiDeP Ховос туман Кенгаши

 раиси ўринбосари

  • Кўрилди
    906
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+