Олтинкўллик тадбиркорнинг маҳуслотлари ички бозорда харидоргир

16.01.2020, 17:11

Олтинкўллик тадбиркорнинг маҳуслотлари  ички бозорда харидоргир

Олтинкўл тумани “Ижтимоият” МФЙ ҳудудида жойлашган “Нодирбек” МЧЖ бундан икки йил аввал фаолият бошлаган эди. Айни пайтда Сардорбек Исмоилов раҳбарлик қилиб келаётган корхонада 20 нафарга яқин хотин-қиз иш билан банд. Эътиборлиси, бу ерда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ички бозорда харидоргир.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан корхона қошидаги БПТда “Мулкдорлар қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш – O‘zLiDePнинг устувор вазифасидир” мавзусида ташкил этилган тадбирда бу ҳақда маълум қилинди.

Унда сўз олган партия вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳ.Хасанхонов ва бошқалар иштирокчиларни мавзу доирасида янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан таништирди.

“Очиғи, бугунги тадбир баҳона биз ҳам тадбиркорлик борасида қизиқишларимизни юзага чиқариш учун имкониятларимиз борлигини тушундик, – дейди корхона ишчиси Гулмирахон Парпиева. – Берилган маслаҳат ва тавсиялар билан, келгусида албатта тикувчилик йўналишида бизнес лойиҳа ишлаб чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчиман”.

Диёрбек АБДУСАМАТОВ,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    902
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+