O‘zLiDeP депутати ўз фаолиятини халқни рози қилишдан бошлади

17.01.2020, 17:26

O‘zLiDeP депутати ўз фаолиятини халқни рози қилишдан бошлади

14-Ўзбекистон сайлов округидан Гулистон туман Кенгаши депутатлигига сайланган Н.Ҳусанов сайловчилар ишончини қозонган депутатлардан бири. Боиси у аввалги депутатлик фаолияти давомида ҳам аҳоли мурожаатларини эътиборсиз қолдирмаган.

Халқ вакили бу галги депутатлик фаолиятини ҳам энг аввало ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топишдан бошлади. Дастлаб “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Маълум бўлишича, маҳалла ҳудудидаги ўттиздан ортиқ янги қурилган уйларга электр симёғочлари ўрнатилмаган. Хонадон эгалари эса  қўлбола симёғочлардан фойдаланиб келмоқда. Халқ ноиби бу масала бўйича туман ҳокимлиги ҳамда туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови юбориб, муаммога ижобий ечим топди.

Тумандаги “Соҳибкор” МФЙ ҳудудидаги етмишга яқин хонадон истеъмол учун сувни олис манзиллардан ташиб келмоқда. Бу муаммо юзасидан мутасадди идоралар билан учрашган депутат бу масалани ҳам ҳал этишга эришди. Ҳозирда депутат ташаббуси билан аҳолини сув билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

“Бахмал”, “Самарқанд” кўчалари қишда лой, ёзда эса чанг. Депутат Н.Ҳусановнинг саъй-ҳаракатлари билан бу кўчаларга тош ётқизилиб, тартибга келтирилди. Энди аҳоли, айниқса, мактаб ўқувчилари қишли-қировли, ёғингарчилик кунларда лойга ботиб юрмайди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Шунингдек, депутат кўмагида Бешбулоқ маиший касб-ҳунар коллежи ўрнида 29-сонли умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилди. Энг муҳими, мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Дилором ЭСОНОВА,

               O‘zLiDeP  Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    961
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+