O'zLiDeP фаоли хусусий даволаш сиҳатгоҳи очди
17.01.2020, 17:30
Нуробод туманида “Nurli-zamin ESM” хусусий даволаш сиҳатгоҳи фаолият бошлади.
Мазкур муассасанинг очилиш маросими муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров иштирок этиб, бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида хусусий секторнинг ролини ошириш, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самара бераётганини таъкидлади.
98 ўринга мўлжалланган даволаш сиҳатгоҳини қурилишига 5 млрд. сўмдан ортиқроқ маблағлар сарфланган. Сиҳатгоҳ сув билан даволаш, физиотерапия, парафен, массаж, лазерли ва спорт терапияси билан аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Сиҳатгоҳ раҳбари, O'zLiDeP фаоли С.Қаршиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда муассасада 20 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, тиббий хизматлар соҳасининг ортиб бориши билан, ишчи ўринлари ҳам кенгаяди.
Сайфиддин РАСУЛОВ,
O'zLiDeP туман Кенгаши
ижрочи котиби
Интернетдан олинган сурат.
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
-
Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди
31.01.2024, 15:36
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари
25.01.2024, 16:27
Фикрингизни қолдиринг