Ёшларни глобал таҳдидлардан асрайлик (+видео)
17.01.2020, 17:42
Сир эмаски, бугунги кунда ёшларнинг маънавияти ва дунёқарашига салбий таъсир кўрсатишга мўлжалланган ахборот психологик хуружлар ва таҳдидларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Шу боис юртимизда ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бу ҳақда Наманган давлат университетида O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда таъкидланди.
“Интернет тез ва арзон ахборот олиш воситаси ҳисобланади, – дейди партия Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири О.Маҳмудов. – Бироқ ёшлар кирадиган сайтларнинг ҳаммасини ҳам маънавий-ахлоқий талабларга жавоб беради, деб бўлмайди. Шу сабабли ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳимдир. Бу борада партиямиз томонидан “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида ўтказиб келинаётган турли тадбирлар ўз самарасини бераётир”.
Тадбирда лойиҳа доирасида форумлар уюштириш, ўқув курслари ташкил этиш, ёшларнинг интернет манбаларидан фойдаланиш даражасини ўрганишга қаратилган сўровномалар ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Юлдуз ЮЛДАШЕВА,
O‘zLiDeP Наманган вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг