O‘zLiDeP фаоли 150 ўринли янги боғча қуряпти

17.01.2020, 17:48

O‘zLiDeP фаоли 150 ўринли янги боғча қуряпти

Бўкалик Барно Бойқараева 2015 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Бугун у раҳбарлик қилиб келаётган “Машхур Нур” МЧЖда 20 нафарга яқин хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Тиниб-тинчимас тадбиркор жорий йилда яна бир хайрли ишга қўл урди.

Гап шундаки, яқинда у АТ “Алоқабанк” Тошкент вилоят филиалидан 3 млрд. 300 млн. сўмлик кредит олиб, “Жағалбайли” МФЙ ҳудудида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси қуришга киришди.  

Б.Бойқараеванинг айтишича, янги барпо этилаётган кўркам бинода 150 нафар ўғил-қизга жаҳон андозалари даражасида таълим-тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратилади. Ётоқхоналар, машғулот хоналарида кичкинтойларнинг интеллектуал салоҳиятини ўстириш, соғлом ва маданий турмуш тарзи тамойиллари асосида тарбиялашнинг барча зарур талаблари эътиборга олинган.

“Боғча тўлиқ ишга тушгач, 20 та янги иш ўрни яратилади, – дейди тадбиркор. – Бу лойиҳамизни туман ҳокими Б.Ибрагимов ҳам қўллаб-қувватлаб, бино пойдеворига биринчи ғиштни қўйиб берди. Зеро, муассасамиз фаолият бошлагач, кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади”.

 А.ТУЙЧИЕВ, 

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    877
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+