O‘zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига А. Арипов номзодини кўрсатиш масаласини муҳокама қиляпти

18.01.2020, 11:05

O‘zLiDeP Ўзбекистон Республикаси Бош вазирлигига А. Арипов номзодини кўрсатиш масаласини муҳокама қиляпти

Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 18 январь куни Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда Конституциямизнинг 98-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўрсатиш масаласи сиёсий кенгаш аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилиняпти.

Ушбу лавозимга 2016 йилнинг декабрь ойидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдулла Арипов номзоди кўрсатиляпти.

Бош вазир лавозимига номзод А.Арипов мажлис иштирокчилари эътиборига Ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурининг асосий йўналишларини ҳавола этмоқда.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1771
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+