Китоб – маънавият бешиги

20.01.2020, 17:26

Китоб – маънавият бешиги

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Пастдарғом туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида “Китоб – маънавият бешиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этди.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад – жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, ёшларни ахборот-кутубхона муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳамда маҳалла кутубхоналарига жалб этиш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишдан иборат.

 “Китоб — энг яқин дўст. Ҳаётнинг оғир лаҳзаларида унга суянишингиз мумкин. У сизни ҳеч қачон сотмайди. Китоб қалбни ёритади, инсоннинг қаддини ростлайди, мустаҳкамлайди, ундаги эзгу ниятларни жонлантиради, ақлни ўткир, юракни енгил қилади.
Ҳар қандай давлатнинг келажаги — бу унинг маърифатли, ақлли ёшларидир. Бу олмос ҳақиқат. Шу сабабли билим олиш — ҳозирги авлоднинг Ватан келажаги олдидаги қарзи ҳисобланади”, – дейди  O‘zLiDeP вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими мудири М.Чулиева.

Унинг қўшимча қилишича, “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёш авлодни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, ёшларимизни бой маданий меросимизни қадрлашга, уни кўз қорачиғидек авайлаб-асрашга ўргатади.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+