Депутат: адашган ёшларни тўғри йўлга қайтариш – энг муҳим вазифамиз

21.01.2020, 09:06

Депутат: адашган ёшларни тўғри йўлга қайтариш – энг муҳим вазифамиз

Ўзбек халқи — азалдан болажон халқ. Боиси халқимиз фарзандни дунёга келтиришдан тортиб, то камолга етгунга қадар унинг таъминоти, таълим-тарбияси ва билим олиши, касб-ҳунар эгаллашига алоҳида эътибор қаратади.

Мамлакатимизда болалар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатланган, манфаатлари муҳофаза қилинган. Хусусан, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари юртимизда навқирон авлодни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, турли таҳдид ва маънавий хуружлардан асраш, мажбурий меҳнатга жалб этмасликка хизмат қиляпти.

Таъкидлаш жоиз, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, тузалиш йўлига кирган кишиларни соғлом ҳаётга қайтариш чораларини кўриш Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳам энг муҳим вазифаларидан биридир.

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзоси Ғ.Бабаханов адашиб жиноят кўчасига кириб қолган Б.Исақов хонадонида бўлиб, у билан дилдан суҳбат қилди.

Мулоқот давомида Б.Исақов қилмишидан чин дилдан пушаймон  эканини айтиб, ҳозирги кунда спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб келаётганини айтди.

“Агар биз битта болани тўғри йўлга қайтарсак, бу бизнинг энг катта ютуғимиздир. Нега десангиз, бир боланинг йўлдан адашишидан нафақат шу боланинг яқинлари, балки бутун жамият жабр кўради. Шундай экан, биз уни ўз фарзандимиз деб билиб, унга тўғри йўлни кўрсатишимиз керак”, – дейди депутат.  

Учрашув якунида халқ вакили Б.Исақовга турли спорт жиҳозлари ва кийимлари совға қилди.  

 Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                                       O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+