Йўққа ҳашам, борга даромад...га чек қўйилади

21.01.2020, 09:17

Йўққа ҳашам, борга даромад...га чек қўйилади

Булоқбоши тумани “Қашқар” МФЙ, “Каттатол” кўчасида яшовчи М.Маматўхтаева тўй бошлади. Қуда томон ҳам шу маҳалладан. Икки томон бир-бирига маъқул бўлгач, тўй тайёргарликлари бошланди. O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан маҳалла фаоллари иштирокида ушбу хонадонда тарғибот тадбири ўтказилди.

“Бугун орамизда ихчамлаштирилган тўй тарафдорлари билан бир қаторда ҳою ҳавас ортидан дабдабали тўйни орзу қилувчилар ҳам кўп. Шу сабабли туманимиздаги мавжуд 37 та МФЙ мутасаддилари маҳалладаги 25 минг 120 хонадонларда бўлиб ўтадиган оилавий тадбир-у маросимларни ихчамлаштириш масаласига жиддий ёндашмоқда, – дейди “Қашқар” МФЙ мутахассиси А.Мамажонова. – Имкон қадар барча оилаларни қамраб оляпмиз”.

Мазкур тадбирнинг мантиқий давоми тумандаги “Нуроний” жамғармаси Булоқбоши туман бўлимида бўлиб ўтди.

“Тўй ва маросимларимиз қадриятларимиз кўзгусидир. Аммо пул топиб, оёғи ердан узилган баъзи бойваччалар бу борада одоб-ахлоқ мезонларини мутлақо унутиб, ўз бойлигини кўз-кўз қилишга ҳаракат қилмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида қарздорликнинг вужудга келишига ва оқибатда кескин зиддиятларга олиб келмоқда”, – дейди  Булоқбоши туман бош имом хатиби М.Ботиров.

Тадбирда жойларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг кенгаши қўшма қарори тарғиботини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

 Мирзоҳид ПАРПИЕВ,

O‘zLiDeP Булоқбоши

туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    739
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+