Аёллар демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланмоқда

21.01.2020, 12:16

Аёллар демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, фаол ва ташаббускор иштирокчисига айланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқини эшитиб, тўлқинланиб кетдик. Мажлисда айтилган ҳар бир гап янги Ўзбекистон парламентининг янги таркиби иш фаолиятида устувор вазифа, таъбир жоиз бўлса, дастуриламал бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

Халқимиз аёлга эътиборни — онага эътибор, миллат келажагига эътибор, деб қарайди. Муқаддас ислом динимизда ҳам жаннат оналар оёғи остидадир, дейилади. Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг ролини ошириш бўйича жуда катта ишлар қилинмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли уларнинг жамиятимиздаги роли тобора ортмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия, Сенатда эса Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссия ташкил этилиши ҳам Ўзбекистонда аёл зотига кўрсатилаётган катта эътибор меваси бўлди.

Мана, бу галги парламент сайловида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакатимиз парламенти тарихида илк бор 48 нафар аёл депутат бўлиб сайлангани, маҳаллий кенгашларда эса, уларнинг салмоғи янада кўплиги ҳам бунинг яққол натижаси, деб биламан. Таъбир жоиз бўлса, бу ҳам Президентимизнинг “Ҳозирги кунда ҳар бир хотин-қиз демократик жараёнларнинг кузатувчиси эмас, балки фаол ва ташаббускор иштирокчиси бўлмоғи шарт” деган гапининг амалда ўз исботини топаётганини яққол тасдиқлайди.

Дилором ФАЙЗИЕВА, 

Олий Мажлис Қонунчилик

палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+