O‘zLiDeP депутати наманганлик ёшлар билан учрашди

22.01.2020, 09:55

O‘zLiDeP депутати наманганлик ёшлар билан учрашди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов ёшлар билан учрашди.

Унда Наманган шаҳар ҳокимлиги, партия вилоят Кенгаши вакиллари, жамғарманинг шаҳар-туман кенгаши раислари, вилоят “Маҳалла” хайрия жамғармаси мутасаддилари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашди.

Наманган шаҳридаги 11-умумий ўрта таълим мактабида “Фаровон ҳаёт мукаммал тарбиядан бошланади” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, инсоний фазилатлар билан боғлиқ долзарб масалалар кун тартибида бўлди.

1746 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган мазкур илм даргоҳида самарали фаолият олиб бораётган “Бувижонлар мактаби”, “Ранглар жилоси” тўгараклари ҳамда спортнинг турли йўналишларида фаолият олиб бораётган ўқувчилар фахрийлар ва жамоатчилик вакилларини диққат эътиборини тортди.

Тадбир сўнггида ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, зарур таклиф ва тавсиялар берилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

                                                       O‘zLiDeP Наманган вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+