O‘zLiDeP депутати кўмагида Балиқчида учта тадбиркорлик субъекти фаолият бошлади

22.01.2020, 09:58

O‘zLiDeP депутати кўмагида Балиқчида учта тадбиркорлик субъекти фаолият бошлади

Балиқчи туманининг “Қияли” маҳалла фуқаролар йиғинида 2019 йил охирида спорт буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик тикув цеҳи иш бошлади. Бугун М.Холматова раҳбарлик қилаётган корхона ходимлари халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига сайланган С.Худойбердиевадан миннатдор. Сабаби депутат ташаббуси билан ташкил этилган ушбу цеҳда ишлаб чиқарилаётган 10 турга яқин спорт буюмлари бугун ички бозорда харидорларини топиб улгурди.

Ҳудудда янги иш бошлаган “Гўзаллик салони” ҳам бугун мижозлар билан гавжум. Нигора Хўжамова раҳбарлик қилаётган мазкур аёллар сартарошхонаси фаолияти ҳам маҳалла хотин-қизлари учун айни кўнгилдаги муддао бўлди.

“O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг хотин-қизларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликка жалб этишга мўлжалланган “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида туманда кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда, – дейди С.Худойбердиева. – Ҳудудимиздаги маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчаларининг ташкил этилиши ҳам, албатта, аҳолининг талабларидан келиб чиққанини таъкидлашни истардим. Бугун қишлоқларни замонавий шаҳарлардан қолишмайдиган даражага етказиш фурсати етди, деб ҳисоблайман. Кеча бизга ишониб овоз берган сайловчиларнинг муаммоларига ечим топиш энг асосий вазифамиздир”.

Дарвоқе, депутат ташаббуси билан мазкур лойиҳа доирасида ташкил этилган “Камалак” мактабгача таълим муассасаси бугун ҳудуддаги 30 нафар тарбияланувчини қамраб олган.

 Моҳидил ТОХЛИБОЕВА,

O‘zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши

 аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    159
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+