Халқнинг ишончини оқлаш учун бугундан бошлаб жиддий ҳаракат қиламиз

22.01.2020, 17:58

Халқнинг ишончини оқлаш учун бугундан бошлаб жиддий ҳаракат қиламиз

Президентимизнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлисларидаги нутқини телевидение орқали кўрдик, босма ва электрон нашрлардан ўқидик.

Президентимиз депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши кераклигини яна бир бор тушунтириб ўтдилар. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг “Ҳар бир депутат беш йил давомида ўз сўзининг устидан тўлиқ чиқиши, партиясининг обрўсини сақлаши учун бугундан бошлаб жиддий ҳаракат бошлаши керак” деган сўзлари маҳаллий Кенгашлардаги  депутатларни ҳам янада шижоат ва масъулият билан ишлашга ундамоқда.

Шу сабабли биз сайловчилар ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш учун берилган ваколат ҳамда имкониятларни тўла ишга солишга, қўйилган вазифаларни теран англаб, фаолият юритишга бор кучимизни сафарбар этамиз. Зеро, шундагина, олдимизга қўйилган мақсадларга босқичма-босқич эришиш мумкин.

Президентимиз депутатлар ташаббус кўрсатиш учун ўз устида мунтазам ишлаши, ҳар бир соҳа бўйича қабул қилинган қарорда халқ манфаатлари йўлида мустаҳкам замин яратиши кераклигини таъкидладилар.

Ҳақиқатдан ҳам, агар депутат етарли билим ва кўникмага эга бўлса, малакасини доимий ошириб борса, ўйлайманки, улар халқ билдирган ишончни оқлай олади, жойлардаги муаммоларга ечим топа олади. Чунки бугун халқимиз бизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда.  Юксак ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиш учун эса энг аввало, амалий ишлар билан халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш керак. Халқни рози қилиш ва партиямиз обрўсини сақлаш учун бугундан бошлаб жиддий ҳаракат қиламиз.

Олимхон  БАБАХАНОВ,

 Халқ депутатлари Наманган вилоят

Кенгашидаги O‘zLiDeP

 депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    227
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+