Самарқандлик тадбиркорларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди

22.01.2020, 18:05

Самарқандлик тадбиркорларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси вакиллари  Ў.Ашуров, Ж.Муҳаммадов ва Орзу Юнусовлар янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 та боб 480 та моддадан иборат эканини айтиб, ундан қатор янгиликлар, ўзгартиришлар ўрин олганини таъкидлашди.

Қайд этилганидек, мазкур кодекс билан солиқ қонунчилиги соддалаштирилди, қонунчиликдаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятлар бартараф этилди. Энг муҳими солиқ назорати меҳанизмлари такомиллаштирилиб, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилди.

“Жорий йилнинг 1 февралига қадар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан жойлардаги 3500га  яқин тадбиркорлик субъектлари, фермерлар ва бошқа солиқ тўловчиларга мазкур кодекснинг мазмун-моҳиятини тушунтириш режалаштирилган. Ҳозирга қадар партия фаоллари ва депутатлар томонидан 500 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди”, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Қодир Шойимов.     

Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1097
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+