Актам Хаитов Бош вазир лавозимига O‘zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлагани учун Президентга миннатдорчилик билдирди (+видео)

23.01.2020, 12:36

Актам Хаитов Бош вазир лавозимига O‘zLiDeP номзодини қўллаб-қувватлагани учун Президентга миннатдорчилик билдирди (+видео)

2020 йил 21 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, маъруза қилди.

Мамлакатимиз Конституциясининг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади. Шунга мувофиқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида Бош вазир лавозимига номзод кўрсатилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзодини тавсия этди.

Абдулла Арипов қўшма мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва ўрта истиқболга мўлжалланган Ҳаракат дастури ҳақида нутқ сўзлади.

Мажлисда сўзга чиққанлар Президентимизнинг маърузасида баён этилган устувор йўналишларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тавсия этилган Абдулла Арипов номзодини маъқулладилар.

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳам сўзга чиқиб, ўз муносабатини билдирди.

Олий Мажлис палаталари Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

  • Кўрилди
    2342
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+