Наманган шаҳридаги электр токи билан боғлиқ муаммо қачон бартараф этилади?

23.01.2020, 16:39

Наманган шаҳридаги электр токи билан боғлиқ муаммо қачон бартараф этилади?

32-Исфархон сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига сайланган Зокир Ходжаев Наманган шаҳридаги “Обод маҳалла” фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди.

Юзма-юз мулоқот давомида фуқаролар маҳалладаги “Илғор” кўчасида яшовчи 100 дан ортиқ хонадон электр тармоғига улаб берилмаганидан шикоят қилишди.

Халқ вакили З.Ходжаев ушбу муаммони атрофлича ўрганиб, шу куннинг ўзида Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Ризаевга депутатлик сўрови юборди.

“Очиғи, электр токи масаласида мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, – дейди шу маҳаллада яшовчи Н.Азимова. – Лекин мутасаддилар ҳар гал бир хил жавобдан нарига ўтишмайди. Мана, ўзимиз ишонч билдириб сайлаган депутатимиз муаммойимизни жойида ўрганиб, шу куннинг ўзида ҳал этиш чораларини кўрди. Энг муҳими, ҳудудимизда қандай муаммо бўлса, ечимини топишга шай эканини билдирди”.

Умид қиламизки, Наманган шаҳридаги фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар тез орада ечим топади. Бу борада тегишли идоралардан ўринли жавоб кутиб қоламиз.

Юлдуз  ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+