O‘zLiDeP депутати марҳаматликлар муаммосига ечим топди

23.01.2020, 19:16

O‘zLiDeP депутати марҳаматликлар  муаммосига ечим топди

13-Бобохуросон сайлов округидан халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши депутатлигига сайланган И.Исроилова аллақачон сайловчилар муаммосини ўрганишни бошлаб юборган. Тиниб-тинчимас халқ вакили ҳудудни қийнаб келаётган оғриқли нуқталарга ечим топиш истаги билан ёнаётганини фаолиятида кўряпмиз.

“Маҳалла фуқаролар йиғинимиздаги мавжуд 4320 нафар аҳолининг ўй-ташвишлари, муаммоларига елкадошликни ният қилган депутатимизга раҳмат, – дейди “Бобохуросон” МФЙ раиси Одинажон Отахонов. – Ўзимиз мурожаат билан боргунимизга қадар ҳудудимизга келганидан хурсанд бўлдик. Мана, депутат қандай ишлаши керак! Ўз ўрнида бартараф этилиши зарур бўлган масалаларни ҳавола қилдик. Электр, ичимлик суви таъминоти айрим кўчаларимиз аҳолисини қийнаб келаётган эди. Ечим топишга депутатимиз ваъда берди”.

Шу маҳаллада яшовчи Дилором Маъруфжонова ҳам депутат ташрифидан мамнун. Боиси фарзанди даволанишга муҳтож. Бироқ моддий таъминоти етмаётган аёлнинг боши қотганди. Бировдан пул сўраш амримаҳол. Халқ ноибининг ёрдами билан боласи вилоят болалар шифохонасига йўлланма билан даволанишга ётқизилди.

Бобохуросон маҳалласининг ички йўллари таъмирга муҳтож. Ёғингарчилик кунлари бу кўчаларга кириб бўлмайди. Мазкур муаммо депутат эътиборидан четда қолмади. Ҳомий тадбиркор ҳамкорлигида шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

 Муҳаррам ГУЛМАТОВА,

                                                        O‘zLiDeP Марҳамат туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+