O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ишга Президентимизнинг Мурожаатномасида айтилган фикрлардан келиб чиқиб ёндашади

26.12.2017, 17:27

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ишга Президентимизнинг Мурожаатномасида айтилган фикрлардан келиб чиқиб ёндашади

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз тарихида биринчи марта тақдим этган Олий Мажлисга Мурожаатномасини оммавий ахборот воситалари орқали ўқидим, тингладим ва кўрдим. Мурожаатномани тинглар эканман қалбимда улкан бир фахр туйғуси, масъулият ва огоҳлик ҳисси янада жўш урди. Юртбошимизнинг ҳар бир йўналиш ва соҳада берган баҳоси, фикри ва ғоялари  мен сингари юртдошларимиз қалбида ватанни севиш, асраш ва уни ривожлантириш ҳар биримизга боғлиқ эканлигини англатди.

Президентимиз ҳар бир соҳага чуқур тўхталиб, уни ривожлантиришга янгича ғоя ва фикрларни берди ҳамда вазифалар белгилади. Айниқса, аҳолининг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш, ижтимоий шароити оғир  аёлларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб, бу борада номигагина йиғилишлар ўтказиш билан муаммолар ҳал этилмаслигига  эътибор қаратилди.

Биз O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоллари ҳам Мурожаатномада айтилган фикрлардан келиб чиқиб, ўз олдимизга хотин-қизларни бандлигини таъминлашда янгича  ёндошув кераклигини устувор вазифа қилиб қўйдик. Бунда партия электорати тадбиркор ва фермер аёлларимизнинг тажрибаси, уларнинг ҳаёт йўли, эришган натижалари ва улар орқали маҳорат дарсларини ташкил этишга эътиборимизни кучайтирамиз. Аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўзига бўлган ишончини кучайтириш орқали оилага, жамиятга кераклигини ҳис қилдириш асосий вазифалардан бири, деб ўйлайман. Чунки, фарзандларимизнинг ватанпарварлик, меҳнатсеварлик руҳида тарбиялашда онанинг ўрни беқиёс. Опа-сингилларимизнинг оилада, фарзанд тарбиясида, жамиятда ўз ўрнини топиши, келажакда илмли ва тадбиркор ёшларимизни кўпайтиради.  

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” ҳам 2018 йилдаги фаолиятида аёлларни тадбиркорликка жалб этишда ҳамда тажрибали тадбиркор ва фермер аёлларни илғор илм-фан ютуқлари, инновацияларни таништириш ва жалб этишга алоҳида эътибор қаратади. Чунки, тадбиркорликда илм-фан ютуқларини жорий этиш даври келди.

Нилуфар ҲОТАМОВА

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги,

жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими

етакчи консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1353
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+