Узоқ, машаққатли ва тўғри йўл кўрсатилди

24.01.2020, 16:19

Узоқ, машаққатли ва тўғри йўл  кўрсатилди

Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини телевидение орқали кўрдик, диққат билан эшитдик. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида 2020 йилга оид муҳим вазифалар белгиланди. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида, инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошгани таъкидланди.

Президентимиз қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этаётганини таъкидлар экан, соҳага илғор технологиялар ва кластер тизими жорий этилаётганлигини айтди.

Мурожаатномада илгари сурилган ғоялар ҳар биримиздан юрт тақдирига масъулиятли бўлишни талаб этади, ўз навбатида зиммамизга катта масъулият ҳам юклади. Шу боис Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини ўзимиз чуқур англаб олган ҳолда, жойларда аҳолининг кенг қатлами орасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишимиз лозим. Қолаверса, иш услибимизни тубдан ўзгартиришимиз, расмиятчилик ва юзакиликдан воз кечиб, аниқ амалий ишларга ўтишимиз зарур. Зеро, давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида узоқ, машаққатли ва тўғри йўл кўрсатилди.

 Жасурбек  БОЛТАЕВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    697
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғ.Пўлотов O‘zLiDeP Ғиждувон туман Кенгаши аппарат раҳбари2020-01-24 16:43:07

Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг маз-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаш бўйича O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Болтаевнинг фикрига тўла қўшиламиз жонажон Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+