Ҳар қандай соҳадаги ўсиш ва ривожланиш фақат илм-маърифатга боғлиқ

25.01.2020, 15:52

Ҳар қандай соҳадаги ўсиш ва ривожланиш фақат илм-маърифатга боғлиқ

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномаси мамлакатимиз сиёсий ҳаётига муҳим воқеа бўлди. Унда давлат раҳбари томонидан кейинги 5 йилликка мўлжалланган ва 2020 йилда бажарилиши режалаштирилаётган ўта муҳим вазифалар илгари сурилди.

Айниқса, Президентимиз таклифи билан мамлакатимизда 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб номланиши бизни ниҳоятда қувонтирди. Зеро, ҳар қандай соҳада ўсиш, ялпи ривожланиш фақат ва фақат илм-маърифатга боғлиқ. Унинг ривожисиз юрт тараққиётига эришиб бўлмаслиги ҳаммамиз яхши биламиз.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада  таълим тизимига алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, таълим соҳасида грантлар икки баробарга кўпайтирилиши, қизлар учун алоҳида грандлар ажратилиши, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари оптималлаштирилишини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга жорий йилда боғчадан бошлаб то олий ўқув юртларигача таълим тарбия тизимида ислоҳотлар давом эттирилишини айтди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, асосий эътиборни ўқишга кириш жараёнини соддалаштиришга, олий ўқув юртларида чинакам билим ва тарбия олишга қаратмоқ зарур. Мисол учун, она тили бўйича билимни баҳолашнинг миллий тест тизимини яратиш лозим. Бу фандан ёшлар исталган вақтда имтиҳон топшириб, тегишли гувоҳномалар олса, ўқишга кираётган пайтда она тили бўйича қайта синовдан ўтишга ҳеч қандай эҳтиёж қолмайди.

Президентимизнинг бу ўринда: “Ёш болаларни кўриб ҳавасингиз келади, уларга бугун биз шароит яратмасак, бошқа давлат яратиб беради. Улар албатта бошқа давлатга кетиб бошлаган ва буни тўхтатишимиз керак ва билимли ёшларимизга шароитлар яратишимиз шарт. Соҳа учун хорижий ҳамкорларимиз билан бирга бир миллион, бир минг эмас, шуни алоҳида айтаман, бир миллион дастурчи тайёрланади. 3-4 йилда катта натижа бўлади. Улар соҳаларга киради. Истаймизми йўқми, ислоҳотларни тезлаштиришга туртки бўлади”, деган гапи айни масала нақадар долзарблигини англатади.

Бундай ислоҳотларни амалга оширишда таълим соҳаси вакиллари, илм аҳлидан улкан масъулият ва ватанпарварлик талаб этилади. Ўйлайманки, соҳа ходимлари бу борада Президентимизнинг ёнларида камарбаста бўлиб, ислоҳотларнинг бевосита ижрочиларига айланади.

 Бахтиёр ХЎЖАЁРОВ,

Халқ депутатлари Самарқанд

вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    249
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+