Мурожаатномада белгиланган вазифалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда

26.12.2017, 17:33

Мурожаатномада белгиланган вазифалар бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда

Яқиндагина мамлакатимизда улкан бир воқеа яъни ватанимиз тарихида биринчи бор Президентимиз парламентга ўз Мурожаатномасини тақдим қилди. Юртбошимиз томонидан билдирилган фикрлар, таклифлар ҳамда янги ғоялар нафақат парламент аъзоларини, балки биз O‘zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ва партиямиз электорати бўлган тадбиркорларни ва фермерларимизни ҳам ҳаёжонга солди.

Мурожаатномада белгиланган вазифалар, илгари сурилган ғоялар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кўлами шу қадар содда ва равон тилда халқимизга етказилдики, бу каби устувор вазифаларни амалга оширилишда юртимизнинг ҳар бир фуқароси ўзининг муносиб хиссасини қўшиш учун куч ва ғайрат ҳиссини бағишлади.

Мухтарам юртбошимиз ушбу мурожаатномасида иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий соҳалардаги мавжуд ютуқлар билан биргаликда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Хусусан, бошқа соҳалар қатори сиёсий партияларнинг жамиятда тутган ўрни ва роли ҳақида тўхталар эканлар, ички куюнчаклик билан қачонки ҳудудлардаги вазият ижобий томонга ўзгарса, бюджет ижроси тўлиқ таъминланса, жиноятчилик камайса, янги иш ўринлари яратилса, энг муҳими, халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланишининг ўзиёқ мамлакатимиздаги ислоҳотларимиз самарасини оширишда парламент, депутат ва сенаторлар ҳамда маҳаллий депутатларнинг роли ва ўрни ошганини билдиради.

Мурожаатда таъкидланганидек, ҳозирги жараёнда депутатларимизни ҳам фаолликка чақиришимиз ҳамда биргаликда барча соҳаларда вазиятни тубдан ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги фикрлари биз партия ходимлари ва барча депутатларимизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлаш, иш услубимизни замон руҳида такомиллаштириш ҳамда аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этишда янгича ёндашиш зарурлигини ҳис қилдик.

Айнан шу мақсадда, келгуси 2018 йил давомида партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар билан янада яқинроқ муносабат ўрнатиш, уларни қийнаб турган муаммолар ва таклифларни ўрганиб  мавжуд муаммо ва таклифлар юзасидан ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий Кенгашлардаги  депутатларимиз орқали уларга амалий ёрдам бериш, берилган таклиф ва мулоҳазаларини ҳудудий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиш  асосида ҳал этиш каби улкан вазифаларни белгилаб олдик.

 Алишер  РЎЗИЕВ,

O‘zLiDeP Cурхондарё вилоят Кенгаши

 раиси вазифасини бажарувчи

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+