Мурожаатнома келгусида қилинадиган барча ишлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади

25.01.2020, 16:04

Мурожаатнома келгусида қилинадиган барча ишлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида  таълим соҳаси ва ёшлар тарбиясига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг “Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини, жорий йилда 60 фоизга етказишимиз зарур. Ушбу мақсадларга жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади. Бу йилдан бошлаб, тарихимизда илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилинади” деган фикрларидан жуда руҳландим. Шу боис эндиликда ҳар биримиз ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлиши учун ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимиз керак. Бунда боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Чунки бугун нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шу сабабли ёшларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, таълим дастурлари ва ўқитиш услубларини халқаро стандартларга яқинлаштириш ҳам кун тартибидаги асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Мурожаатномада биз депутатлар олдига ҳам аниқ ва мақсадли вазифалар қўйилди.  Хусусан, сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Ҳақиқатдан биз сайловчиларга берган ваъдаларни бажармасак, халқ билан мулоқот қилмасак, бизга ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмайди, партиянинг мавқеи тушиб кетади.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида бешта сиёсий партия фракциясига ҳам ўз сайловчиларининг билдирган ишончини оқлашда дастурий қўлланма бўла оладиган аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шу сабабли биз депутатлар Мурожаатномада илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни ҳаётга изчил татбиқ этиш учун халқ билан доимий равишда мулоқотни йўлга қўйиб, ўз ҳудудимизда яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этишни, одамларнинг дарду ташвишларини тинглашни ўзимиз учун устувор вазифа сифатида белгилаб олдик. Зеро, фақат шу билан депутатлар ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқиши, халқнинг ишончини оқлаши, меҳрини қозониши мумкин.

 Шахноза ХОЛМАХАМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Olima2020-02-02 09:43:36

Assalomu alaykum hurmatli, bizning ishongan deputatlarimiz! YATT oilaviy nodavlat MTT rahbarlariga larga ham pedagoglarga berilgan foyizsiz avtokredit berilishi juda zarur deb hisoblayman. Shu buyicha alohida yangi qonun kutib qolamiz..!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+