2020 йил мамлакатимиз ҳаётида туб бурилиш ва юксак тараққиёт йили бўлади

25.01.2020, 16:29

2020 йил мамлакатимиз ҳаётида туб бурилиш ва юксак тараққиёт йили бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасини тинглар эканман, барчамизнинг айни дилимиздаги сўзлар айтилганидан беихтиёр қувониб кетдим. Ҳаётимизни, турмуш тарзимизни тубдан ўзгартиришда бу Мурожаатнома бизга ҳаётий дастуриламалдир. Юртбошимизнинг даъваткор сўзларидан ўзимда янги куч, шижоат, ғайрат топдим.

Мен қишлоқ хўжалиги соҳаси вакили бўлганим ва қолаверса, йигирма беш йилдан буён шу соҳада фаолият кўрсатиб келганим боис бунинг заҳматлари ва қийинчиликларини яхши биламан. Айниқса, қишлоқ шароитида ишлаб, юқори даромадга эришиш осон эмас. Президентимиз Мурожаатномада иқтисодиётимиз ривожини, аҳоли бандлиги ва даромадлари ўсишини таъминлайдиган энг муҳим соҳалардан бири бўлган қишлоқ хўжалигини стратегик ёндашувлар асосида тараққий эттириш зарурлигини баён қилдилар. Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма босқич ўтиш, фермер ва деҳқонларимизга маҳсулот етиштиришда эркинлик бериш, соҳанинг бошқа тармоқларига ҳам арзон кредитлар ажратиш ҳақидаги таклифлари жудаям ўринлидир. Бу бизнинг энг оғриқли нуқталаримиздан эди.

Давлатимиз раҳбарининг камбағаллик, аҳоли даромади, янги иш ўринлари яратиш, янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этилаётгани хусусидаги фикрларини эшитиб, кўз олдимга чекка қишлоқларда яшаётган ҳамюртларимиз келди. Очиғи, чекка ҳудудларда етарли иш ўринлари йўқлиги сабаб ҳам эҳтиёжманд оилалар сони бирмунча кўп. Юртбошимиз одамлар нима билан шуғулланиши кераклиги ўрганилиб, иш усулини ўргатиб, даромади кам аҳоли дунёқарашини ўзгартириб, унга мос кредит бериш тажрибаси қўлланилганилгани ва бу ўзининг ижобий самарасини бераётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ушбу амалиёт кенг жорий этилса, бу тоифадаги ҳамюртларимизнинг турмуш тарзи тубдан ўзгаришига шак-шубҳа йўқ.

2020 йил мамлакатимизда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Умид қиламизки, бу йил мамлакатимиз ҳаётида туб бурилиш ва юксак тараққиёт йили бўлади.

 Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1570
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+