Маҳаллий Кенгашлар депутатларига ҳам катта масъулият юкланди

25.01.2020, 16:34

Маҳаллий Кенгашлар депутатларига ҳам катта масъулият юкланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг праламентга йўллаган Мурожаатномаси нафақат сенаторлар, Қонунчилик палатаси депутатлари, балки маҳаллий Кенгашлар депутатлари олдига муҳим вазифалар қўйди.

Мурожаатномада аҳоли фаровонлигини ошириш, халқимизни бой қилиш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимизни ривожлантириш каби эзгу мақсадлар мужассам.

Давлатимиз раҳбари “Демократик ислоҳотлар йўли - биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир”, дея таъкидлади. Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар, очиқлик ва ошкоралик, матбуот эркинлиги, жамоатчилик фикрини ўрганиш - ижтимоий фикрни шакллантиришда ва мавжуд муаммоларни бартараф этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Мурожаатномада таъкидланганидек, жорий йилдан бошлаб ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини янада ошириш борасида бир қатор вазифалар белгиланган. Бу мамлакатимизда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқ учун хизмат қилиш керак” тамойили асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Давлатимиз раҳбари жорий йилдан бошлаб, ҳокимлар охирги 3 йилда ваколатларидан қанчалик самарали фойдаланганлиги, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузулмалари фаолияти самарадорлигини назорат қилиш бўйича янги тизим яратилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида вилоят кенгашларига ҳисобот берадиган тизим жорий этилади.

Бу ижро ва вакиллик органлари фаолиятида шаффофлик таъминланиши, улар ўртасида соғлом рақобат қарор топишига хизмат қилиш билан бир қаторда, маҳаллий Кенгашларга ҳам катта масъулият юклайди. Чунки бугунги детутатлар нафақат ҳисоботни эшитиб, қўл кўтариб тасдиқлаши, балки уни таҳлил қила билиши, жамиятдаги сиёсий жараёнлардан бохабар бўлиши ва бевосита ислоҳотлар иштирокчисига айланиши талаб этилади.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан иш самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтининг жорий этиш таклифи илгари сурилди.

Бундай институтнинг ташкил этилиши орқали маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини мустаҳкамланади. Ва, бу билан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар ижросининг назоратини амалга ошириш, жамиятда учраётган муаммолар, аҳоли мурожаатларини тез ва сифатли бартараф этиш механизми яратилади.

Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Олий Мажлис Сенати ва Адлия вазирлигига ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш ва уларга хос бўлмаган ҳамда бошқа бир-бирини такрорлайдиган бошқа ташкилот функцияларни тегишли органларга ўтказишни таъминлаш бўйича таклиф тайёрлаш вазифаси топшириладиган бўлди.

Бу эса ҳокимлик ва вакиллик идораларида иш самарадорлигини ошириш, ижро интизомини таъминлашда муҳим омил бўлибгина қолмай, фаолиятнинг сифат даражасини оширишга ҳам хизмат қилади. 

Бир сўз билан айтганда, ҳокимлик ва ваколатли идораларнинг халқ олдидаги масъулияти, бурчи тенг тақсимланади. Натижада, ташкилот мутасаддиларида жавобгарлик ҳиссини уйғотишга туртки бўлади. 

Шерали ЮЛДАШЕВ,

О‘zLiDEP Самарқанд

вилояти Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    889
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+