Барча мақсадларга илм, маърифат билан эришамиз!

27.01.2020, 15:07

Барча мақсадларга илм, маърифат билан эришамиз!

Муҳтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини барчамиз оинаи-жаҳон орқали кўриб, матбуот саҳифаларида қайта-қайта ўқидик.

Унда ўтган йилларда қилинган ишлар сарҳисоб этилиб, келгуси йилларда мамлакатимизни тенглар ичра тенг бўлиб ривожланиши борасида қилиниши лозим бўлган ишлар алоҳида эътироф этилади. Шунингдек, муайян соҳани янада тараққий этиши инобатга олиниб, йилга ном берилади.

Президентимиз 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни таклиф этар эканлар “Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади.

Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”.

Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак”, деган жумлаларни алоҳида таъкидладилар.

Президентимиз инсон ҳаётида илм-маърифат, маънавият беқиёс аҳамият касб этишини, қолаверса, жаннатмакон Ватанимизни ривожланган мамлакатга айлантиришдек улуғ мақсадимизга халқимизнинг илм-маърифати, маънавиятини янада юксалтириш ҳамда барча соҳаларда жадал ислоҳотларни амалга ошириш орқали эришиш мумкинлигини эътироф этдилар.

Сўнгги уч йилда юртимизда инсон капиталига юксак эътибор қаратилаётгани тарихий аҳамият касб этмоқда. Бинобарин, инсон капитали, бу – инсоннинг ўзига ва мамлакатига, халқига фойда келтиришга тайёрлиги даражасидир. Шунингдек, илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида инсон омилига – тарбия, таълим, билим, соғлиқни сақлаш ва ҳаётини фаровон қилишга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми ортаётгани янада қувонарлидир. 

Мамлакатимизнинг порлоқ келажаги, равнақи ва барқарорлиги, дунё мамлакатлари ичида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши сўзсиз инновацион билимларни эгаллаган, бошқача айтганда, инсон капитали соҳиби бўлган бугунги ёшлар қўлида. Шу сабабли Президентимиз томонидан ёшлар тарбиясида энг муҳим қадамлар ташланмоқда. Бу, албатта, яқин келажакда ўз самарасини кўрсатади.

Аброр Отабоев,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    879
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+