Имкониятлардан “Аёллар қаноти” лойиҳаларида фаол фойдаланамиз

27.01.2020, 18:58

Имкониятлардан “Аёллар қаноти” лойиҳаларида фаол фойдаланамиз

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини тўлқинланиб тингламаган киши бўлмаса керак. Унда билдирилган ҳар бир фикр фаолиятимизнинг муҳим мезонига айланмоғи зарур, деб ҳисоблайман.

Мурожаатномани тинглар эканман, айниқса, соғлиқни сақлаш, кексалар, ёлғиз кексалар, меҳрга муҳтожлар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизим яратиш кераклиги тўғрисидаги фикрлари биз тиббиёт ходимлари учун айни муддао бўлди.

Мен раҳбарлик қилаётган Қўрғонтепа туманидаги “Мурувват уйи”да 311 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Уларнинг тақдири хусусида биргаликда қайғуриш вазифамиз. Айни масала юзасидан давлатимиз раҳбарининг “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан, уларни иш билан, келажакда уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш зарур. Чунки бундай фарзандларимиз уларнинг ғамхўри, меҳрибони, ортидаги суянчи давлат ва жамият эканини доимо қалбдан ҳис қилиб туриши шарт”, деган гаплари нафақат тарбияланувчиларимизга, балки бизга ҳам ажиб руҳ, фахр бағишлади. Албатта, бундай эзгу саъй-ҳаракатлар учун жипслашмоқ, бирлашмоқ жоиз. Мамнунманки, эндиликда муассасамизда таълим-тарбия олаётган болажонларнинг эртаси учун бутун жамият ғамхўрлик қилади.

Тиббиёт ходими сифатида юртбошимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича ислоҳотларимизни янада қатъият билан давом эттириш бўйича берган тавсияларидан куч олдим. Соҳамиз фидойиларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, муносиб меҳнат шароити яратиш ва даромадини кўпайтириш юзасидан билдирган фикрлари янада ғайрат билан ишлашга, шижоат билан меҳнат қилишга, бор имкониятларимизни касбимиз тараққиёти йўлида сафарбар этишга ундади.

Яна бир муҳим жиҳатдан қувондим. O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари сифатида қариийб 14 йилдан буён фаолият юритиб келаман. Муҳтарам Президентимизнинг жорий йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш тўғрисидаги таклифлари олдимизга масъулиятли вазифаларни қўйди. Хусусан, 2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилиши, бунинг учун банкларга давлат бюджетидан ресурс ажратилиши, 1 минг 576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлишлари учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадалларнинг тўлаб берилиши сингари имкониятлардан имкон қадар партиямиз “Аёллар қаноти” лойиҳаларида фойдаланишга астойдил бел боғлаймиз.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

 Кенгаши раиси ўринбосари,

Қўрғонтепа “Мурувват уйи” директори

  • Кўрилди
    791
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+