Иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз керак

27.01.2020, 19:00

Иш услубимизни тубдан ўзгартиришимиз  керак

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга йўллаган Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қатори қорақалпоғистонликлар ҳам катта қизиқиш билан кутиб олди. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан жорий  йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб ном берилиши қалбимизни жунбушга келтирди. Зеро, илм-маърифат ривожисиз юрт тараққиётига эришиб бўлмайди.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун Ўзбекистон халқига демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўл эканини айтди. Халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтириш зарурлиги таъкидлади.

Мурожаатномада олий таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди. Олий таълим муассасаларида грант ўринлари сонини икки баробарга оширилиши ва қизлар учун алоҳида грант ўринлари ажратилиши ёшлар учун катта имконият бўлди. Зиёли олимлар, профессорлар ва тадқиқотчилар давлат гранти ҳисобидан хорижга малака ошириш учун юборилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Президентимиз жорий ўқув йилидан бошлаб, юртимизда мутлақо янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиб, 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникум ташкил этилишини мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказилиши таъкидлади. Айтиш жоиз, бу орқали бугунги кунда касб эгаллаш ва олий таълим олиш истагидаги ёшларимизнинг бошқа давлатлардаги сарсонгарчиликларига чек қўйиш мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш керак, Мурожаатномада илгари сурилган асосий ғоялар Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди платформасида назарда тутилган “Рақамли Ўзбекистон 2030” дастурини жорий этиш, “катта маълумотлар” (“Big data”), “блокчейн”, “ақлли”, “хавфсиз” шаҳар, “интернет буюмлар” технологияларини кенг жорий қилиш, телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифаларига тўлиқ мос келади. Зеро, партия кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, шахсий ташаббуслар­ни амалга ошириш учун энг қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш,   мамлакатимизга инвестицияларни жалб қилишни ўзининг устувор вазифалари сифатида қабул қилган. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар, албатта, ЎзЛиДеП ва унинг депутатлар корпуси олдига жуда катта масъулият юклайди. Демак, эндиликда биз иш услубимизни тубдан ўзгартириб,  аниқ амалий ишларга ўтишимиз керак.  

Сағиндиқ  ТУРМАНОВ,

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши  раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    705
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+