O‘zLiDeP фаоли 100 нафар сардобалик ёшларни иш билан таъминлади

28.01.2020, 15:24

O‘zLiDeP фаоли 100 нафар сардобалик ёшларни иш билан таъминлади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими Сардоба туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Тадбиркорлик – давр талаби” мавзусида тадбир ташкил этди. Дастлаб тадбир иштирокчилари Пахтаобод шаҳарчасидаги “Friend's in Sardoba” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Корхона раҳбари Мавжуда Абдуғаниева “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасидан ажратилган 200 миллион сўмлик кредит эвазига замонавий ускуналар олиб келиб қишлоқ шароитида қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини ташкил этган. Ҳозирда 10 нафарга яқин аёллар меҳнат қилаётган қандолат цехида 12 турдаги  маҳсулот ишлаб чиқарилади. Цехда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Гулистон, Жиззах ва Сардоба туманларида харидоргир. Шунингдек, МЧЖ қошида 2 та савдо дўкони ишлаб турибди.

- Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлагач, қандолатчилик цехида иш бошладим, - деди Азиза Соатова. - Шу ерда ишлаш жараёнида қандолат маҳсулотлари тайёрлаш сир-асрорларини ўз ишининг устаси Наргиза Ҳасановадан ўргандим.

Таъкидлаш керак, тадбиркор келгусида  фаолиятини кенгайтириб, макарон ишлаб чиқариш цехини ташкил этмоқчи. 

Дилором ЭСОНОВА,

                   O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    787
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+