Ёш фермерларнинг аграр йўналишдаги билимлари оширилди
28.01.2020, 15:27
Сирдарёда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар итифоқи Мирзаобод туман Кенгаши ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигида ёшлар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган семинарда фермерлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшлар, коллеж битирувчилари ҳамда тажрибали фермерлар қатнашди.
Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятда 3117 та фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлиб, шундан 105 тасига ёш йигит-қизлар раҳбарлик қилмоқда.
“Мазкур семинарни ташкил этишдан кўзланган мақсад – ёшларнинг фермерлик соҳасига бўлган қизиқишини янада кучайтиришдан иборат, – дейди Жаҳонгир Раҳматов. – Нега деганда уларни фермерлик фаолиятига кенг жалб қилиш, истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, соҳага оид билим ва кўникмасини ошириш – энг муҳим вазифамиз саналади. Бу каби семинарлар эса вилоятда ёш фермерлар сафини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишда яхши самара беради”.
Семинарда иштирокчиларга фермер хўжалигини бошқариш, уй шароитида асалари етиштириш, қуён боқиш, интенсив усулда Африка лаққа балиғини кўпайтириш бўйича ҳам тушунчалар берилди.
Ҳусан ЖАББОРОВ,
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
Фикрингизни қолдиринг