Фермер ва тадбиркорларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

28.01.2020, 15:31

Фермер ва тадбиркорларга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кегаши ҳамда Самарқанд туман фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатувчи “Экстеншн” маркази ҳамкорлигида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди.

Тажрибали соҳа мутахассислари томонидан ушбу Солиқ кодекси мазмун-моҳияти ва ундаги қатор имтиёзлар борасида тушунчалар бериб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқ назорати меҳанизмлари такомиллаштирилиб, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кучайтирилди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ тўлаш тизими соддалаштирилди. Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари қисқартирилиб, солиқ сўммаси аниқ белгилаб қўйилди. Энг муҳими эндиликда солиқ органлари ходимлари тадбиркорларга назоратчи орган эмас, балки янг яқин кўмакчи, хизмат кўрсатувчи органга айлантирилди.

Бундан ташқари фермер хўжаликларнинг экспортга йўналтирилган маҳсулотлар қисми қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғидан озод этилгани фермерларга катта имтиёз бўлди.

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ташанов Яздон ЎзЛиДеП Каттақўрғон туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари2020-02-18 11:14:41

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун берилган имтиёзлар барча фуқароларни қизиқтирмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+