Депутат сайловчиларга берган ваъдасининг устидан чиқишга киришди

28.01.2020, 19:25

Депутат сайловчиларга берган ваъдасининг устидан чиқишга киришди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар очиқлик, ошкоралик ва ҳалоллик тамойили асосида остида ўтказилди. Қизғин сиёсий курашлар остида ўтган сайловлар натижасида янги парламент қуйи палатаси ҳамда маҳаллий кенгаш депутатларининг таркиби шаклланди.

 Энди ҳар бир депутат сайловчиларга берган сўзининг устидан тўлиқ чиқиши, партия обрўсини сақлаши учун бугундан бошлаб ҳаракат бошлаши зарур. Чунки бугун сайловчилар улардан амалий ишларни кутмоқда. Буни яхши билган халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги  O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Эркин Холматов аллақачон халқ ишончини қозонишга киришди. Эътиборлиси, унинг ташаббуси билан Жиззах-Зомин йўлининг Пешағор қишлоғи чорраҳасига светофор ўрнатилди.

 “Чорраҳанинг бир томонида деҳқон бозори жойлашган. Бу йўл  туманимиздаги энг серқатнов йўналишлардан бири ҳисобланади, – дейди “А.Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Раимберди Лапасов. – Бу нафақат йўловчилар, шу ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежи ва мактаб ўқувчилари ҳаётига ҳам хавф туғдираётган эди. Ушбу муаммонинг ижобий ҳал қилинганидан аҳоли, айниқса, ота-оналар жуда мамнун бўлишди”.

 Шунингдек, халқ ишончини оқлашга бел боғлаган депутат тумандаги “Навоий”, “Гулшан” ҚФЙ ҳамда “Пешағор”, “Ёшлик”, “Қўштол”, “Нурликент” МФЙларида яшовчи 22 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётган 15-сонли оилавий поликлиникага “Тез ёрдам” машинаси ажратилишига ҳам кўмаклашди.

Сайловолди учрашувлар чоғида “Қўштол” МФЙ Қангли қишлоғининг ўртасидаги сой доимий сел йўлига айланиб кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолгани, бу эса аҳолига турли ноқулайликлар туғдираётгани айтилган эди. Қишлоқ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жонтутсой” ўзанини тозалаш, қирғоқни мустаҳкамлаш ва қувурли ўтиш иншоотини қуриш ишлари 2020 йил давлат манзилли дастурига киритилди.

 Олим  НОРЖИГИТОВ,

O‘zLiDeP  Жиззах  вилоят

Кенгаши  бўлим  мудири

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+