O‘zLiDeP фракцияси аъзоси “Депутат стипендияси” ва “Депутатдан 100 китоб” акциясини бошлади

29.01.2020, 11:18

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси “Депутат стипендияси” ва “Депутатдан 100 китоб” акциясини бошлади

54-Норин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига O‘zLiDePдан сайланган депутат Зафар Худойбердиев ўз сайловчилари билан "Детутатдан илк ташаббуслар" номли юзма-юз мулоқотни  ўтказди. Халқ вакили тумандаги 37 ва 40- мактабларда, 28 - мактабгача таълим муассасасида бўлиб ўтган мулоқотлари давомида Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни аҳолига оддий, халқчил тилда тушинтирди. 

Депутат З.Худойбердиев мулоқот давомида иккита муҳим ташаббусни илгари сурди. Биринчи ташаббуси “Депутат стипендияси” деб номланади. Унга кўра, Мурожаатда келтирилган математика, химия ва биология фанлари бўйича туман олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган 11 синф ўқувчиларидан уч нафари учун бир марталик стипендияларни жорий қилди. 

Шу билан бирга, депутат ташаббуси билан, ҳудди шу фанлар бўйича республика олимпиадасида қатнашган истеъдодли фаол ўқувчилардан уч нафарига мактабни тамомлагунларига қадар, стипендиялар бериладиган бўлди.

Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни рағбатлантириш билан бир қаторда, уларни илм-фанга бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш ва бу орқали ҳудудларда иқтидорли, изланувчан ёш авлодни малакали кадрлар бўлиб вояга етишлари учун замин яратишдан иборат.

Халқ ноибининг яна бир ташаббуси “Депутатдан 100 китоб” акцияси бўлиб, бунда округ ҳудудидаги мактаблар ўртасида ўқув йили давомида энг юқори рейтингга эришган “Йил мактаби” аниқлаб олинади ва ушбу мактаб фондига депутат томонидан китоблар тақим этилиши кўзда тутилган. 

Депутатнинг ушбу ташаббуслари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1011
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+