O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида гурланлик 674 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

29.01.2020, 15:13

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” кўмагида гурланлик 674 нафар хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

Халқимизга хос юксак фазилат – оилани улуғлаш, она ва бола саломатлиги, ёш оилаларни ҳаётга тайёрлаш, унинг жамият ҳаётидаги соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини ошириш, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаларини тарғиб этиш, оилаларни мустаҳкамлашда кенг жамоатчиликнинг ўрнини ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб бериш, ибратли оилаларни рағбатлантириш O‘zLiDePнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бу борада партия “Аёллар қаноти” томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган тизимли ишлар эътиборга молик.

Гурлан туманидаги “Деҳқонобод” тез ёрдам шаҳобчасида O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликдаСоғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида аҳоли вакиллари учун чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил этилди. 

 – Ёшим 70 да, – дейди Гурлан тумани “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Дилором Ўразбаева. – Тиббий кўрикда шифокорлар назоратидан ўтдим. Невараларимни ҳам текширишди. Шуни айтишим жоизки, партия томонидан бу каби ўтказилаётган тиббий кўриклар натижасида аҳолининг айниқса хотин-қизларнинг тиббий маданияти ва билими ошиши билан бир қаторда ўзларининг соғлиқларига бўлган эътибори ҳам кун сайин ортиб борада. Бу эса ўз навбатида келажак авлоднинг соғлом туғилиши ва ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишида замин яратади.

Мазкур тиббий кўрикда терапевт, эндокринолог, хирург, невропотолог, лор, офтольмолог, травматолог, ревматолог, УЗИ, педиатр, акушер-гинеколог каби малакали шифокорлар томонидан 674 нафар хотин-қизлар ўз саломатликларини назоратдан ўтказдилар. Улардан 345 нафари бирламчи касалликлар борлиги аниқланди. Шундан, 123  нафарига стационар, қолганларига амбулатор шароитда даволаш муолажалари олиш тавсия қилинди.       

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    1079
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+