O‘zLiDeP кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

29.01.2020, 16:06

O‘zLiDeP кўмагида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” Навоий шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари учун тиббий кўрик ташкил этди.

Кўрик давомида травматолог, невропатолог, терапевт, педиатр, акушер-гинеколог, кардиологлар томонидан 90 нафардан ортиқ фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, тиббий кўрик доирасида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш мақсадида йод танқислиги касалликлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам иштирокчиларга кенгроқ тушунчалар берилди.

Айтиш жоиз, шу куни партия вакиллари, депутатлар ва малакали шифокорлар маҳалла раиси Ш.Алдаберганова ҳамроҳлигида шу маҳалладаги 150-уй, 12-хонадонда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Озода Рўзиева ҳолидан хабар олишди. Бемор шифокорлар назоратидан ўтказилиб, зарур дори-дармонлар билан таъминланди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Йўлдошева О.Рўзиевани қийнаётган масалалар билан ҳам қизиқди. Халқ вакили сифатида уларни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

                                        М.ПИРНАФАСОВА,

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    929
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилояти кенгаши аппарат раҳбари2020-01-29 16:58:37

Тиббий кўрик давомида эҳтиёжманд фуқароларга бепул дорилар тарқатилди. Шунингдек, шу ҳудуддан Халқ депутатлари вилоят кенгашига O‘zLiDeP дан депутат М. Э. Йўлдошева ўз сайловчиларининг муаммоларини ҳам ўрганди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+