O‘zLiDeP депутати ўз клиникасида 100 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

30.01.2020, 11:26

O‘zLiDeP депутати ўз клиникасида 100 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди

Халқ  депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гулчеҳра Жожигитова ташаббуси билан партия вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамкорлигида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. 

Гулистон шаҳридаги “Нозигул Сардор Оқолтин” хусусий клиникасида ўтказилган кўрикда Гулистон шаҳридаги “Намуна”, “Сайқал” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари қамраб олинди.

“Тиббий кўрикда клиникамизда фаолият кўрсатаётган малакали шифокорлар томонидан 100 нафардан ортиқ фуқаролар бепул кўрикдан ўтказилди, – дейди халқ вакили, “Nozigul-Sardor-Oqoltin” МЧЖ раҳбари Г.Жонжигитова. – Касаллиги аниқланган беморларга зарур тавсиялар, маслаҳатлар берилди. Эндиликда бу каби кўрикларни йилига икки маротаба ташкил этмоқчимиз”.

Гулистон шаҳрида яшовчи Ҳафиза Саидқулова ҳам мазкур тиббий кўрикни эшитиб, малакали шифокорлардан зарур тавсияларни олгани келган фуқаролардан.

“Шифокорлар ҳар бир фуқарога яхши муомала қилиб, алоҳида ҳурмат кўрсатишди. Мен ёшлигимда сариқ касаллиги билан оғриганлигим сабабли тез-тез шифокорлар ҳузурида бўлиб тураман. Бугунги кўрик давомида ҳам чуқурлаштирилган кўрикдан ўтиб, керакли муолажа ва тавсияларни олдим.               

Дилором  ЭСОНОВА,

 O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот  котиби

  • Кўрилди
    839
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+