O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” самарқандлик ёшларга Мурожаатнома моҳиятини тушунтирди
30.01.2020, 15:15
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тегишли соҳа вакиллари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этган тадбирда Мурожаатномада белгиланган вазифалар ҳақида ёшларга кенг тушунчалар берилди.
“Мурожаатномада бугунги кунда юртимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар акс этган. Масалан, биргина яқин йилларда мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 50-60 фоизга етказиш, қабул квоталарида давлат грантлари 2 баробарга ошиши ёшлар учун катта совға бўлди. Шунингдек, қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини оптималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани юртимиз ёшларини руҳлантирди, эртанги кунга бўлган ишончини оширди”, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши аппарат раҳбари И.Ботиров.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг сифатли амалга оширилиши мамлакатимизни янада юксалтириш ҳамда тараққиётини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.
O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
-
Мактаб битирувчилари ёшлар кичик саноат зонаси фаолияти билан танишди
01.03.2024, 22:10
-
Ёшларнинг сиёсий саводхонлиги оширилмоқда
24.02.2024, 13:33
-
Депутатлар ва партия фаоллари ёшлар ҳузурида
24.02.2024, 13:21
Фикрингизни қолдиринг