Наманганлик депутатларимиз вилоят «Сувоқава» давлат унитар корхонаси вакилининг ҳисоботидан қониқмади (+видео)

30.01.2020, 17:27

Наманганлик депутатларимиз вилоят «Сувоқава» давлат унитар корхонаси вакилининг ҳисоботидан қониқмади (+видео)

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Наманган вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жаҳонгир Ризаевнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланишича, бугунги кунда вилоятдаги 552 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари ва 23 751 та юридик истеъмолчилар 175 та 35-110 кВли кучланишли подстанциялар, 6 507 та трансформатор пунктлари ҳамда 18 838,5 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда. Бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 2 млн кВт.соат кўп бўлиб, суткалик талаб 15,5 млн кВт.соатни ташкил этмоқда. Лекин шунга қарамай, аҳоли ҳали-ҳануз электр таъминотидаги узилишлардан норози.

“Бугун электр таъминотидаги узилишларга нафақат энергия ресурсларининг етишмаслиги, балки аксарият электр тармоқлари ва трансформатор пунктларининг эскирганлиги ҳам сабаб бўлмоқда, – дейди Наманган вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ж.Ризаев. – Чунки вилоятдаги паст кучланишли электр тармоқларнинг  43,7 фоизи (7 851,6 км) ҳамда трансформатор пунктларининг 34,5 фоизи  (2052 таси) 40 йилдан ортиқ ишлаган ва жуда эскириб кетган”.

Унинг қўшимча қилишича, юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида 97,3 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 49 та трансформатор пунктлари янгиланган. Шунингдек, 194,1 км электр тармоқлари ва 113 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланган.

 Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан вилоят Сувоқава давлат унитар корхонаси раҳбарининг ҳисоботи эшитилиши керак эди. Аммо у мазкур йиғилишга келмади. Унинг ўрнига бўлим бошлиғи иштирок этди ва ҳисобот берди. Бироқ раҳбарлик ваколати бўлмаган масъулларнинг ахборотлари депутатларни қониқтирмади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+