Сирдарёда Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

31.01.2020, 09:31

Сирдарёда Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан “Биринчи Президентимиз ёшлар қалбида мангу яшайди” мавзусида хотира тадбири ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари юрти, халқнинг келажаги учун ёниб меҳнат қилган инсон – Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маърузаларини катта қизиқиш билан тинглади.

– Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган кун – 30 январь кунини бутун республикамиз бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси Элёр Жўраев. – Ўзбек халқининг буюк фарзанди, ўз халқини мустабид тузум чангалидан олиб чиқиб, ёруғ йўлни кўрсатган халқпарвар, фидойи инсон, буюк давлат ва жамоат арбоби Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси ўзбек халқининг қалбида мангу яшайди. Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикаси асосчиси, оғир дамларда мамлакатда хавфсизликни таъминлаб, унинг тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор қўйган буюк инсон сифатида юртимиз тарихида алоҳида ўрин тутади.

Юртимиздаги каби вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари марказида, таълим муассасаларида Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси ёд этилиб, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    633
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+