Фарғонада “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди

31.01.2020, 17:34

Фарғонада “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ферузахон Мадалиева ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Оқариқ” МФЙда “Соғлом турмуш – келажак пойдевори” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида малакали шифокорлар томонидан 190 нафар  хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  Касалликлар аниқланган беморларга керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

“Анчадан буён етти ойлик қизчам билан тиббий кўрикдан ўтишга боролмай юргандим. Мана, депутатимиз ташаббуси билан узоғимиз яқин бўлди. Малакали шифокорлардан кўрикдан ўтдик, ўзимизни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдик. Бунинг учун партия вакиллари ҳамда депутатимиздан миннатдормиз”, – дейди “Оқариқ” МФЙда яшовчи Озодабону Рустамова.

Тиббий кўрик якунида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Шу куни O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан ҳудуддаги 35-умумий ўрта таълим мактабида давра суҳбати ўтказилди. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга бағишланган тадбирда саломатлик энг катта бойлик эканини, унинг қадрига етиш лозимлиги тушунтирилди.

 Ш.ТОЛИПОВА,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши ходими

  • Кўрилди
    1624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+