Янгиқўрғонда ташкил этилган сайёр қабулда фермерлар муаммосига ечим изланди

31.01.2020, 17:42

Янгиқўрғонда ташкил этилган сайёр қабулда фермерлар муаммосига ечим изланди

O‘zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши ҳудуддаги Исковот қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари учун сайёр қабул ўтказди.

 Қабул давомида фуқароларнинг ўзини қийнаган муаммолар бўйича мурожаати тингланиб, уларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. “Исковот-Салмон-Умаржон” фермер хўжалиги раҳбари У.Ариббоев ер майдонларини мақбуллаштиришдаги чалкашликлар сабаб, унинг ерлари бир неча фермер номига расмийлаштирилганидан шикоят қилди.

“Хусан ота-Шоҳруҳбек-Шаҳриёр” фермер хўжалиги раҳбари Зафаржон Топилов эса мақбуллаштиришда ўзига бириктирилган айрим ер эгаларининг қарздорлиги туфайли ўзи жаримага тортилганини айтиб, тизимда масъулиятни оширишга қаратилган механизм ишлаб чиқиш таклифини билдирди.

“Сайёр қабул давомида ўзимизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдим. Энг муҳими, фермер хўжалигимиз ер майдони ортиқча ҳисобланиши оқибатида солиқ тўловларидан асоссиз юзага келган қарздорлик масаласига ечим топилди. Бунинг учун партия вакиллари, депутатлардан миннатдорман”, – дейди “Хасанбой-Хусанбой-Хошимжон” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.Тўхтабоев.  

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўлланган 20 дан зиёд мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилди. 10 га яқин мурожаатлар шу ернинг ўзида бартараф этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар тегишли назоратга олинди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP  Наманган  вилоят

Кенгаши  матбуот  котиби

  • Кўрилди
    1141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Афзалбек Мамариззаев2020-02-01 19:55:50

Шалдирама кишлогимиз Вилоят хокимлигидан 3 км масофада холос


Афзалбек Мамариззаев2020-02-01 19:54:35

Шалдирама 43-мактабдаги мажлиску!!! Лекин шалдирамани яшаш шароити худди чекка кишлокникидек. Шалдирамани янгикургонга кушворсаям булаверади. Табиий газ деб аталмиш неъматни унутворганимизга салкам 15 йил бупколдиёв. Йулларимиз жудаям ажойиб. Электрнику айтмай куяверинг. Шу фотосурат бахонасида бизларнинг муаммоларимизниям хал киворсана яхши буларди. Урток депутатлар! Халкнинг суянчиклари! Сиздарга ишонганмиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+